Фарғона туманида Конституциянинг 33 йиллиги муносабати билан очиқ эшиклар куни ўтказилди
2025-12-04 20:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчилари Конституциянинг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган чора-тадбирлар доирасида Фарғона тумани Прокуратура бўлимига ташриф буюришди.
Ташриф давомида ўқувчилар прокуратура фаолияти билан яқиндан танишиб, ходимлар билан суҳбат қуришди. Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда прокурорларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Ушбу ташриф ўқувчиларда ҳуқуқий маданиятни ошириш, Конституциямизнинг ҳурмати ва садоқат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди ҳамда ёш авлодни қонунийлик ва фуқаролик масъулиятига йўналтирди.




