Фарғона туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари бошланди
2025-12-03 17:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” шиори остида профилактик тадбирлар бошланди. Ўтказилган йиғилишда экология хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва махсус бўлинмалар ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида вилоят бўйлаб амалга оширилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирлар, ҳавони ифлосланишини камайтириш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган ишларга оид маълумотлар берилди. Иштирокчиларга тегишли йўриқномалар ва кўрсатмалар етказилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудларга чиқиб, ҳавони ифлослантириши мумкин бўлган саноат корхоналари, иссиқхона хўжаликлари ҳамда бошқа объектлар фаолиятини ўрганишни бошлади. Тунги рейдлар давом эттирилди.
Хусусан, туман Экология бўлими томонидан “Машъал” маҳалласидаги ғишт ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ўрганилди. Текширув жараёнида корхона вақтинча фаолият юритмаётгани аниқланиб, ёниλғи фильтрлари ўрнатилгунга қадар ишларни бошламаслик бўйича расмий огоҳлантириш берилди.




