Фарғона туманида Халқаро таълим дастури доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2025-12-01 18:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида Халқаро таълим дастури доирасида Кореянинг “SEJU TOURISM UNIVERSITY” билан “Ҳамширалик иши” йўналиши бўйича 2+1 дастурини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.
Икки томон ўз талабларини муҳокама қилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан музокаралар ўтказди. Ушбу музокарада қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
2026–2027-ўқув йилидан Халқаро таълим дастури доирасида ўқувчиларни қабул қилиш талаблари;
“Ҳамширалик иши” 2+1 дастури бўйича амалиёт ва ўқитиш жараёнини ташкил этиш;
Фарғона тумани ЖСТда 2 йиллик ўқишни тамомлаган ўқувчиларнинг 1 йил Корея Республикасида давом эттириш тартиби;
Битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
Ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида Фарғона тумани ЖСТ жамоасининг Корея Республикасига делегация юборилиши ва академик мобилликни амалга ошириш.
Мазкур ҳамкорлик меморандуми икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, талабалар ва ўқитувчилар учун халқаро тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.


