ТАЙИНЛОВ: Фарғона тумани ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди
2026-01-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ғаниев Сирожиддин Ғайратжон ўғли Фарғона тумани ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Сирожиддин Ғаниев 1993 йилда Фарғона вилояти, Фарғона туманида туғилган. 2018 йилда Тошкент Ахборот Технологиялари Университетини тамомлаган. Мутахассислиги — АКТ соҳасида касбий таълим.
Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Фарғона тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида ёшлар етакчиси вазифасида бошлаган. Ўтган давр мобайнида Фарғона тумани 44-умумий ўрта таълим мактабида информатика ва математика фани ўқитувчиси, Марғилон шаҳар IT Park кадрлар бўлими бошлиғи ҳамда Фарғона тумани «Hackathon academy» МЧЖ раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Лавозимга тайинлангунига қадар эса Фарғона шаҳридаги «Hackathon IT school» раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида: ҳокимнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими 2025 йил 21 октябрь куни сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари юзасидан Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий этилган.
Фарғона туман ҳокимлиги номидан Сирожиддин Ғайратжон ўғлининг ушбу масъулиятли лавозимида ва меҳнат фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!
