Фарғона туманида Ижтимоий инспекция томонидан сайёр қабул ўтказилди
2025-11-23 17:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона туманидаги Халқ қабулхонасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи А. Абдуллаев раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя, нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш, ногиронликни белгилаш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш каби масалаларга доир мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида мурожаатларнинг бир қисми жойида кўриб чиқилиб, муаммоларнинг тезкор ҳал этилиши бўйича тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар эса белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, масъул ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.






