Фарғона туманида ўтказилган сайёр қабулда 20 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди
2025-11-13 16:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 5-ноябр куни Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов бошчилигида ўтказилган қабул давомида 20 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Хусусан, тадбир чоғида “Зарина Мариям” МЧЖ раҳбари Шахриддин Иноибиддиновнинг 57994-rsq/25-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш масаласида”ги мурожаати назоратга олинган эди.
Мазкур мурожаат туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан, “Нурзиё” бошқарув сервис компанияси томонидан ижобий ҳал этилди. Унга кўра, туманнинг “Янги аср” МФЙ, Мустакиллик шукронаси кўчаси, 49-уйда жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг подвал қисмидан 70 кв.м майдонга эга бўлган жой 10 йил муддатга ижара асосида тадбиркорга берилди.
Натижада, фуқаронинг розилиги таъминланиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.


