Фарғона тумани ҳокими Жанубий Кореялик инвестор билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
2025-11-04 13:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов Жанубий Кореянинг “HANJIN AGRICULTURE AND INDUSTRY” CO. LTD. компанияси раҳбари Жу Сон Гу билан учрашди.
Суҳбат давомида қишлоқ хўжалиги йўналишида икки томонлама ҳамкорликни yo‘lга қўйиш, хусусан, қулупнай ва ёнғоқ каби экспортбоп маҳсулотларни етиштириш ҳамда кўчат етиштириш фаолиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда ҳудуддаги мавжуд салоҳият, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятлари ва замонавий технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама марказида бўлди.


