Меҳнат қилган оилада барака бўлади
2026-01-08 18:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоятида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараён самараси Фарғона туманидаги «Боймаҳалла» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Ильёсбек Нўмонов хонадонида ҳам ўз аксини топган.
Ушбу хонодонни чин маънода тадбиркорлар оиласи, деб аташ мумкин. Хонадон эгалари мавжуд имконият ва ресурслардан унумли фойдаланган ҳолда бир нечта йўналишда даромад манбаини йўлга қўйган. Жумладан, томорқанинг 3 сотиқ ер майдонида лаванда гуллари етиштирилмоқда. Ҳовлига кирган инсонни хушбўй ифор билан қарши оладиган ушбу ўсимлик нафақат эстетик жиҳатдан жозибали, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали.
Нўмоновлар оиласи лаванда гулларидан турли маҳсулотлар тайёрлашни ҳам йўлга қўйган.








