«Обод» маҳалласида навбатдаги «Ҳуқуқий тарғибот куни» тадбири ўтказилди
2026-01-08 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга жойида ечим топиш мақсадида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай тадбирлар доирасида Фарғона туман Адлия бўлими ходимлари томонидан «Обод» маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги «Ҳуқуқий тарғибот куни» тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари ва мурожаатлари ўрганилиб, сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 30 га яқин маҳалла аҳолиси иштирок этди. Қабул жараёнида 20 дан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларнинг 12 тасига амалдаги қонунчилик асосида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар бўйича эса белгиланган тартибда чоралар кўриш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида маҳалла фаолларига ўз фаолиятлари билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ–1-сонли қарори ҳамда ПФ–173-сонли фармонининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, ушбу ҳужжатлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.


