Фарғона туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди
2025-10-31 19:15:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда турли соҳаларда фаол меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар 12 та номинация бўйича иштирок этиб, ўз фаолияти ва эришган ютуқлари ҳақида сўз юритдилар.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳамидахон Абдуғаниева ҳамда Фарғона тумани “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси М. Мўминова сўзга чиқиб, ғолибларни бугунги кунда эришган муваффақиятлари ҳамда танловнинг вилоят босқичига тавсия этилганликлари билан табрикладилар. Шунингдек, уларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур танловнинг асосий мақсади — хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, ўз фидойилиги, ташаббускорлиги ва салоҳияти билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган фаол аёлларни рағбатлантириш ва уларнинг сафини кенгайтиришдан иборатдир.









