Фарғона туманлик ўқувчи Америка университетига катта миқдордаги грант асосида қабул қилинди
2025-10-29 16:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ихтисослаштирилган мактабининг 11-"А" синф ўқувчиси Муслимбек Обидов халқаро миқёсда юксак натижага эришди. У Америка Қўшма Штатларининг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Wingate Университетига 114 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант асосида муддатдан аввал ўқишга қабул қилинди.
Бу муваффақият нафақат Муслимбекнинг шахсий меҳнати ва билимга бўлган иштиёқининг самарасидир, балки мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, ёш авлод учун яратилаётган кенг имкониятларнинг амалий ифодасидир.
Фарғона тумани ҳокимлиги номидан Муслимбек Обидовни ушбу ютуқ билан самимий табриклаб, унинг келгуси ўқишларида омад, юксак муваффақият ва янги зафарлар тилаймиз.

