Турар жойлар қурилиши бўйича давлат дастурлари ижроси ўрганилди
2025-12-22 19:15:00 / Янгиликлар

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу йўналишдаги вазифалар ижроси ҳамда давлат дастурларининг амалга оширилиши ҳолатини Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов ва Сариосиё туманларида ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ва тасдиқланган чора-тадбирлар режаларининг ижроси масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Айрим ҳудудларда лойиҳалар қурилиши белгиланган режадан ортда қолаётгани, белгиланган мақсадларга эришишда камчиликларга йўл қўйилгани танқид қилинди.
Мутасадди ташкилотлар олдига қурилиш корхоналари билан ҳамкорликни кучайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш суръатларини жадаллаштириш вазифалари қўйилди. Шунингдек, назорат органларига 9 минг 200 хонадонли режада назарда тутилган ҳар бир лойиҳанинг бажарилиши, қурилиш ишлари сифати ва белгиланган талабларга мувофиқлигини чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.









