Наманганда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Workout мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
2025-05-21 16:15:00 / Янгиликлар
Давлатобод туманида ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Workout спорт йўналиши бўйича вилоят босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов ҳамда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фахриддин Юнусов иштирок этиб, барча қатнашчиларга муваффақият тиладилар.
Мусобақада вилоятнинг барча ҳудудларидан саралаб олинган, жисмонан чиниққан, фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этдилар.
Иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, техникаси, мувозанатни сақлаш кўникмалари ва креатив ҳаракатлари асосида баҳоланди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор иштирокчиларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.



