ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
2025-09-29 14:30:00 / Янгиликлар

Данғара туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Данғара тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан Санам–Мулкобод йўналишида туман Кўриклаш бўлими томонидан 3-сонли Техник кўриклаш марказини очиш бўйича ишлар тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Мазкур жараён доирасида ҳудудлардаги хизмат кўрсатиш объектлари, кўнгилочар масканлар, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа инфратузилмалар техник қўриқлов тизимига уланмоқда.
Бу эса аҳолига хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунийлик ҳамда тартиб-интизомни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.




