Данғара ҳунармандининг ижоди Қўқон фестивалида намойиш этилмоқда
2025-09-20 14:10:00 / Янгиликлар

Данғара ҳунармандининг ижоди Қўқон фестивалида намойиш этилмоқда
Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган учинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Данғара тумани ҳунармандлари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандлар уюшмаси аъзоси Сохибахон Миразизова ўз қўл меҳнати орқали ёғочдан турли уй-рўзғор буюмларини тайёрлаб, фестивалда иштирок этмоқда.
Унинг асарлари орасида турфа шакл ва ўлчамдаги қошиқлар, миллий услубда ясалган турли хўжалик воситалари ҳамда безак буюмлари алоҳида эътибор қозонмоқда.
Мазкур маҳсулотлар нафақат маҳаллий аҳоли, балки хориждан ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ҳам қизиқиш билан қарши олинмоқда.
Фестивалдаги иштирок маҳаллий ҳунармандларнинг имкониятларини кенгайтириб, уларнинг маҳсулотларини халқаро бозорга олиб чиқишда муҳим қадам ҳисобланади.








