Данғара туманида маҳалла раислари учун ўқув-амалий семинар ўтказилди
2025-09-13 10:30:00 / Янгиликлар

🔷Данғара туманида маҳалла тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳалла раисларининг малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
🔷Тадбирнинг асосий мақсади маҳалла раисларининг қонунчиликка оид билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг амалий фаолиятида учраётган муаммоларни ўрганиш ва самарали ечимларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
🔷Семинарда туман ҳокими, тумандаги “Маҳалла еттилиги”га масъул бўлим бошлиқлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
🔷Семинар давомида маҳалла бошқаруви билан боғлиқ ҳуқуқий асослар, фуқароларнинг мурожаатларини қонуний тартибда кўриб чиқиш, ер ва мулкка оид масалаларни ҳал этиш, ҳужжатларни тўғри ва шаффоф юритиш каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.
🔷Шунингдек, маҳалла тизими фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.







