Данғара туманида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси
2025-08-30 10:50:00 / Янгиликлар
Данғара туманида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси

🔷Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Данғара туманида аҳоли учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
🔷Ярмаркада ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда маҳаллий деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан аҳоли кундалик эҳтиёжи учун зарур маҳсулотлар сотилмоқда
🔷Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли учун сифатли ва арзон маҳсулотларни тақдим этиш, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашдир.
🔷Мазкур арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ҳар куни фаолият юритиши белгиланган.








