2025 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида агротехник тадбирларини амалга ошириш
2025-07-29 18:00:00 / Янгиликлар
2025 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида агротехник тадбирларини амалга ошириш

🔷Данғара туманида 2025 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида агротехник тадбирларини амалга ошириш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Турсунов Алибек Мамирович бошчилигидаги ишчи гурух пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.
🔷Учрушувда бугунги кунда ғўза парваришида биринчи навбатда олиб борилиши лозим бўлган долзарб саналган ғўза майдонларини культивациялаш, ғўза майдонларини қўшимча озиқлантириш, чиканка ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ва бошқа агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар бериб ўтилди.








