Данғарада киберспорт бўйича “Солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди.
2025-07-29 11:30:00 / Янгиликлар

Данғарада киберспорт бўйича “Солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди.
Данғара тумани марказида жойлашган “Легенда” киберспорт клубида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида замонавий спорт тури бўлмиш киберспорт бўйича “Солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги”нинг туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Ушбу мусобақа ёшларни ахборот технологиялари ва рақамли дунё имкониятларига жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, киберспортни оммалаштириш мақсадида ўтказилди.
Беллашувда ёшлар CS:GO, ва FIFA каби оммавий киберспорт ўйинлари бўйича жамоавий ва якка тартибда иштирок этишди. Мусобақа жараёнида ёшлар ўзаро маҳорат ва стратегияларини синаб кўришди, ғолиблик учун кучли рақобат юзага келди.
Ғолиб бўлган иштирокчиларга вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар тантанали равишда топширилди.







