Данғара туманида 2025 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида "Долзарб 45 кунлик
2025-07-26 17:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида 2025 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида "Долзарб 45 кунлик"да белгиланган вазифаларни ижроси ҳамда такрорий майдонларга картошка экиш ишларини жадаллаштириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, Республика пахтачилик кенгаши аъзоси вилоят ҳокими вакили П. Сайфутдинов, пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари пахта-тўқимачилик кластери ҳамда қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари иштирок этди.
Абдурахмон Заминдор фермер хўжалигида бўлиб ўтган семинарда 2025 йил пахта ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар фермер хўжаликлар кесимида муҳокама қилиб ўтилди.
Семинар давомида култивация қилиш, сувга келган майдонларни шарбат усулида суғориш, озиқлантириш, чеканка қилиш, биостимуляторлар сепиш, сожеан билан ишлов ўтказиш, зараркунанда ва ҳашоратларга қарши курашиш бўйича агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар бериб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида вилоят ҳокимлиги ишчи гурухлари томонидан ўтказилган мониторинг бўйича муҳокама ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича шартли муддатлар белгилаб, камчиликларга йўл қўйган мутасадди раҳбарлар ва фермер хўжалиги раҳбарларини расман огоҳлантирилди.






