“Бир юрак - бир жамият” шиори остида маънавий-маърифий тадбир
2025-07-17 17:05:00 / Янгиликлар
Данғара тумани истирохат боғида “Бир юрак - бир жамият” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида “Қўлма-қўл китоб” акцияси ташкил этилиб, туман ҳокими томонидан тадбирда иштирок этган тумандаги фаол аёллар, кекса онахонлар ҳамда ёшларга китоблар жамланмаси топширилди.
Тадбирида туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.










