Данғара туманида 25-октябрь — “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
2026-10-24 15:30:00 / Янгиликлар

Данғара туманида 25-октябрь — “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
🔷Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этиб, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида ички ишлар органлари ходимлари зиммасига катта масъулият юклатилганини таъкидлади.
🔷Байрам тадбири давомида хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига эсдалик совғалари топширилди. Бу эса уларнинг меҳнати ва хизматларига бўлган ҳурмат ҳамда эътиборнинг ифодаси бўлди.
🔷Тадбирнинг бадиий қисмида туман маданият ходимлари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар байрамона муҳитни янада кўтаринки руҳга олиб кирди. Мусиқий чиқишлар тадбир иштирокчиларига хушнудлик бағишлаб, байрам шукуҳини оширди.









