Данғара тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 6–10-синф ўқувчилари иштирокида “Жадидлар изидан” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
2026-10-24 12:05:00 / Янгиликлар

Данғара тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 6–10-синф ўқувчилари иштирокида “Жадидлар изидан” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
🔷Тадбир давомида сўзга чиққанлар жадид боболаримизнинг бой маънавий мероси, миллий ўзликни англаш, илм-маърифат ва таълим-тарбияни юксалтириш йўлидаги фидокорона фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
🏆 Кўрик-танлов икки шарт асосида ташкил этилди:
🔹 1-шарт — Тест синови. Иштирокчиларнинг жадидчилик ҳаракати, жадид намояндалари ҳаёти ва ижоди, уларнинг тарихимиз ҳамда миллий маънавиятимиз ривожига қўшган ҳиссаси бўйича билимлари синовдан ўтказилди.
🔹 2-шарт — Савол-жавоб. Ўқувчилар жадид боболаримизнинг ҳаёти, маърифатпарварлик фаолияти, асарлари ва илгари сурган ғоялари юзасидан берилган саволларга жавоб бериб, ўз билим ва дунёқарашларини намоён этдилар









