Данғара тумани ҳокими ва туман раҳбарлари ёшлар билан учрашди
2026-10-22 11:05:00 / Янгиликлар
Данғара тумани ҳокими ва туман раҳбарлари ёшлар билан учрашди

Данғара тумани ҳокими ва туман раҳбарлари ёшлар билан учрашди
🔷Учрашувда туман ҳокими ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этиб, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, уларни қийнаётган муаммолар ҳамда мавжуд имкониятлар юзасидан суҳбатлашди.
🔷Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔷Ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.




