Данғара туманидаги “Ватанпарвар” ташкилотида “Ёшлар куни” муносабати билан учрашув ташкил этилди.
2026-10-22 10:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманидаги “Ватанпарвар” ташкилотида “Ёшлар куни” муносабати билан учрашув ташкил этилди.
🔷Тадбирда туман ҳокими ва туман раҳбарлари иштирок этиб, ташкилотда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув машғулотлари ҳамда спорт йўналишидаги имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
🔷Учрашув давомида “Ватанпарвар” ташкилотида ўтказилган ўқ отиш мусобақасида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ ёшлар тақдирланди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг эришган ютуқлари эътироф этилди.
🔷Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт машғулотларига кенг жалб қилиш, иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқариш, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.









