Данғара туманида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
2026-10-20 10:00:00 / Янгиликлар

🔷Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан Данғара туманидаги 27-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Она тилим — фахрим, ғурурим!” мавзусида маънавий-маърифий ва маданий тадбир ташкил этилди.
🔷Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагоглар ҳамда ёшлар иштирок этди.
🔷Байрам тадбирини туман ҳокими очиб бериб, йиғилганларни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Ўз нутқида ўзбек тилининг халқимиз тарихи, миллий ўзлигимиз ва маънавий қадриятларимизни ифода этишдаги беқиёс ўрнига алоҳида тўхталди.
🔷Тадбир давомида туман маданият ходимлари ҳамда 27-сонли мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан она тилимиз, Ватанимиз ва миллий қадриятларимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.
🔷Бадиий чиқишлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаб, она тилимизга бўлган меҳр ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва ғуруримиз тимсолидир. Уни асраб-авайлаш, бойитиш ва келажак авлодларга безавол етказиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.









