ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-19 16:00:00 / Янгиликлар
ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Данғара туманида Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси бошлиғи С.А. Турғунбоев иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
🔷Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, “Турон банк” вакиллари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, тумандаги тадбиркорлар иштирок этди.
🔷Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммолари ва таклифлари тингланди. Банк-молия хизматларидан фойдаланиш, кредит масалалари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
🔷Билдирилган мурожаатларни ўрганиш ва уларни амалий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.









