ДАНҒАРА ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ
2026-10-10 10:00:00 / Янгиликлар

ДАНҒАРА ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ
🔷Данғара тумани ҳокими, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла ходимлари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, олдинда турган вазифалар белгилаб берилди.
🔷Учрашув давомида туман ҳудудида кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, дарахт ва кўчатларини экиш, мавжуд яшил майдонларни асраб-авайлаш ҳамда экилган кўчатларни парваришлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔷Шунингдек, ҳар бир маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, масъул ташкилотлар ва маҳалла ходимларининг вазифалари белгилаб берилди. Кўчатларни ўз вақтида экиш, уларнинг суғорилиши ва парваришини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини назорат қилиб бориш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.




