“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш”
2026-10-07 14:25:00 / Янгиликлар

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида Данғара тумани 1-сон техникумида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.
🔷Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими маслаҳатчиси Юсуфжон Камолов, туман ҳокимлиги вакиллари, тегишли ташкилот ва идоралар ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
🔷Тадбир давомида ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари, уларнинг инсон саломатлиги ва келажагига етказадиган зарари ҳақида тушунтиришлар берилди.
🔷Шунингдек, ёшларни турли зарарли иллатлардан асраш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔷Мутасаддилар томонидан ёшларни гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўринишидан огоҳ бўлишга, бундай иллатларга қарши муросасиз муносабатда бўлишга чақирилди.









