Иш юритиш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқув-семинари
2026-10-07 09:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида вилоятдаги туман ва шаҳар прокуратуралари нозирлари ҳамда иш юритувчи ходимлари иштирокида “Иш юритиш фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.
🔷Тадбир аввалида семинар иштирокчилари Данғара тумани прокуратурасида йўлга қўйилган иш юритиш амалиёти билан яқиндан таништирилди. Хусусан, прокуратурага келиб тушаётган ҳужжатларни белгиланган тартибда рўйхатга олиш, улар юзасидан иш юритиш ҳамда ижросини назорат қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Данғара тумани прокурори А.Ғ. Бобохонов томонидан батафсил маълумот берилди.
🔷Шунингдек, семинар давомида прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш, мурожаатлар бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔷Семинар давомида иш юритиш фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш сифатини янада яхшилаш юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.






