Оқжар МФЙда электр таъминоти тизими янгиланмоқда
2026-09-28 11:00:00 / Янгиликлар

Оқжар МФЙда электр таъминоти тизими янгиланмоқда
🔷Данғара тумани Оқжар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли учун қулай ва барқарор электр таъминотини таъминлаш мақсадида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
🔷Дастур доирасида СИП кабеллари асосида ҳаво электр тармоғини янги таянчлар ўрнатган ҳолда тортиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар Данғара тумани электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан белгиланган техник талаблар асосида амалга оширилмоқда.
🔷Янги электр тармоқлари ва таянчларнинг ўрнатилиши маҳаллада электр таъминоти ишончлилигини ошириш, тармоқлардаги юкламани меёрлаштириш ҳамда аҳоли хонадонларини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.
🔷«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган мазкур ишлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва маҳаллалар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида ривожлантиришга қаратилган.









