Данғара тумани ҳокими Қирқлар маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг иш жараёни билан танишди.
2026-09-23 11:10:00 / Янгиликлар

Данғара тумани ҳокими Қирқлар маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг иш жараёни билан танишди.
🔷Ташриф давомида маҳаллада ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган фуқароларнинг фаолияти, яратилган иш ўринлари, ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда мавжуд имкониятлар ўрганилди.
🔷Тадбиркорлар билан мулоқот жараёнида уларнинг фаолиятини янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
🔷Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак кўрсатиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
🔷Ташриф давомида туман ҳокими маҳалладаги аҳоли хонадонларига ҳам кириб, фуқароларнинг ҳолидан хабар олди. Хонадонларда мавжуд шароитлар билан танишилиб, аҳолини қийнаётган муаммо ва масалалар, уларнинг таклиф ҳамда мурожаатлари бевосита жойида тингланди.







