БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!
2026-09-17 13:05:00 / Янгиликлар

БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!
🔷Ёшлар куни муносабати билан Данғара тумани 3-сон политехникумида ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг салбий таъсиридан огоҳлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёшларни зарарли иллатлардан асраш мақсадида кенг қамровли тарғибот тадбири ташкил этилди.
🔷«Биз гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиг масъуллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари,политехникум жамоаси ва фаол ёшлар иштирок этди.
🔷Тадбир давомида ёшларга гиёҳвандликнинг инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсири, унинг жисмоний ва руҳий оқибатлари, оила ва жамият фаровонлигига етказадиган зарари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
🔷Шунингдек, ёшларни турли зарарли одатлар таъсирига тушиб қолишдан асраш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, касб-ҳунар эгаллаш ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш муҳимлиги таъкидланди.









