Данғара туманида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
2026-08-20 12:00:00 / Янгиликлар
Данғара туманида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Данғара туманида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
🔷Данғара туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринларига йўналтириш ҳамда касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида “Ёшлар куни” доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
🔷Тадбир туман Маданият марказида бўлиб ўтиб, унда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Ёшлар ишлари бўлими раҳбари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъуллари, шунингдек, иш излаётган битирувчи ва ишсиз ёшлар иштирок этди.
🔷Ярмарка давомида ёшларга туман ҳудудида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.





