Данғара туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Тенг ҳуқуқ ва имконият – адолатли жамият сари» мавзусида семинар ташкил этилди.
2026-08-19 12:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Тенг ҳуқуқ ва имконият – адолатли жамият сари» мавзусида семинар ташкил этилди.
🔷Тадбирда маҳалла еттилиги аъзолари, идора ва ташкилотларнинг маслаҳат кенгашлари раислари, имом-хатиблар, отинойилар, тиббиёт ҳамширалари, соҳа экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
🔷Тадбир давомида оилада ва жамиятда хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔷Семинар давомида гендер тенглигини таъминлашда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган самарали ишлар, хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини ҳимоя қилиш, гендер зўравонликка нисбатан масъул ходимлар салоҳиятини ошириш, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида маърузалар тингланиб, атрофлича муҳокамалар ўтказилди.
🔷Тадбир якунида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, мавзу юзасидан савол-жавоблар ташкил этилди. Жойларда гендер тенглигини таъминлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш бўйича амалий тавсиялар берилди.






