Данғара туманида хотин-қизларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган маърифий тадбир ташкил этилди.
2026-08-17 09:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида хотин-қизларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган маърифий тадбир ташкил этилди.
🔷“Катта турк” МФЙ ҳудудида жойлашган Маданият марказида “Китобхон маҳалла хотин-қизлар фаоли” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда маҳаллаларда фаолият юритаётган, китоб мутолаасига қизиқиши ва интеллектуал салоҳияти билан ажралиб турадиган хотин-қизлар иштирок этди.
🔷Ҳар бир шарт иштирокчиларнинг билим савияси, теран фикрлаши, нотиқлиги, ижодкорлиги ва китобга бўлган меҳрини намоён этишига хизмат қилди. Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди.
🔷Танлов якунида фаол, билимдон ва зукко китобхон хотин-қизлар туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.









