Увайсий МФЙда аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди
2026-07-30 10:00:00 / Янгиликлар
Увайсий МФЙда аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

🔷Данғара туманида ташкил этилган “Ижтимоий профилактика ҳафталиги” доирасида Увайсий МФЙда туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
🔷Кўрик жараёнида фуқароларнинг саломатлик ҳолати ўрганилиб, зарур тиббий текширувлар амалга оширилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича аҳолига тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
🔷Бундай профилактик тадбирлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.




