Данғарада “Китобхон маҳалла ёшлар етакчиси” коʻрик-танлови оʻтказилди
2026-07-28 10:00:00 / Янгиликлар

Данғарада “Китобхон маҳалла ёшлар етакчиси” коʻрик-танлови оʻтказилди
🔷Данғара туманида маҳалла ёшлар етакчиларининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқишини рағбатлантириш ҳамда маʼнавий салоҳиятини ошириш мақсадида “Китобхон маҳалла ёшлар етакчиси” коʻрик-танлови ташкил этилди.
🔷Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг маʼнавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси С.А. Тонготарова иштирок этиб, ёшлар етакчиларига самимий тилакларини билдириб, танлов жараёнларини яқиндан кузатди.
🔷Тадбир доирасида С.А. Тонготарова томонидан давлат тилини ривожлантиришга оид муҳим масалаларга ҳам алоҳида эʼтибор қаратилди. Хусусан, ўзбек адабий тили меʼёрлари асосида шакллантирилган ҳамда расмий муомалага киритилиши тавсия этилган янги сўз ва атамалар рўйхати иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди.
🔷Танлов давомида иштирокчилар ўзлари мутолаа қилган бадиий асарлар, адабиётга оид билимлари ҳамда маҳаллаларда китобхонликни тарғиб этиш борасидаги тажрибаларини намойиш этдилар.
🔷Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда уларнинг китобга бўлган меҳри, кенг дунёқараши, таҳлилий фикрлаши ва етакчилик салоҳияти ҳакамлар ҳайати томонидан муносиб баҳоланди.









