“Китобхонлик фестивали” доирасидаги танловлар юқори савияда ташкил этилди
2026-07-24 14:30:00 / Янгиликлар

🔷Данғара тумани Мусиқа ва санъат мактабида “Китобхонлик фестивали” доирасида “Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар”, “Энг фаол кутубхоначи” ҳамда “Ёш киберҳимоячи” кўрик-танловлари юқори савияда ташкил этилди.
🔷Тадбирда туман ҳокимлиги Маънавият бўлими раҳбари Г. Ахмедова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси С. Ирисматова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, “Келажак маркази” вакиллари, мактаб маслаҳатчилари, кутубхона мудирлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
🔷Танловлар давомида иштирокчиларнинг китобхонлик маданияти, бадиий тафаккури, ижодий салоҳияти, ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик соҳасидаги билим ҳамда амалий кўникмалари баҳоланди.
🔷Шунингдек, ёшларда китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш, маънавий-маърифий тарбияни мустаҳкамлаш, ижодкорлик қобилиятини қўллаб-қувватлаш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тақдимотлар ҳамда чиқишлар намойиш этилди.
🔷Тадбир якунида барча йўналишлар бўйича ғолиб ва фаол иштирокчилар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.









