Данғара туманида раҳбарлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2026-07-23 10:00:00 / Янгиликлар

🔷Данғара туманида ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат томонидан яратилаётган имкониятлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида туман ҳокими ҳамда туман раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
🔷Учрашувда ёшлар томонидан таълим, бандлик, тадбиркорлик, касб-ҳунар ўрганиш, спорт ва ижтимоий соҳаларга оид мурожаат ва таклифлар тингланди. Ҳар бир масала юзасидан мутасадди раҳбарлар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилиб, тегишли мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
🔷Шунингдек, мулоқот давомида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, имтиёзли кредитлар, субсидиялар, грантлар, бандликни таъминлаш, замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш бўйича яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.






