Данғара туманида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом этмоқда
2026-07-20 12:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом этмоқда
🔷Жазирама ёз мавсумида электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ортиши муносабати билан Данғара туман электр таъминоти корхонаси томонидан электр таъминоти тизимининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилди.
🔷Хусусан, туман ҳудудида электр тармоқлари ва трансформатор пунктларининг техник ҳолати доимий назоратга олиниб, юқори юкламаларни бартараф этиш, аҳоли хонадонларига етказиб берилаётган электр кучланишини меёр даражасида сақлаш ҳамда эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш бўйича профилактик ишлар олиб борилмоқда.
🔷Жумладан, Ғумойли маҳалласида қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти (ТП) ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса маҳаллада электр тармоғига тушаётган юкламани камайтириш, кучланиш барқарорлигини таъминлаш ва истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси етказиб бериш имконини яратмоқда.




