Данғара тумани ҳокими туман Кенгаши депутати Таптиқасарой ва Боғиш МФЙ фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
2026-07-16 11:00:00 / Янгиликлар

Данғара тумани ҳокими туман Кенгаши депутати Таптиқасарой ва Боғиш МФЙ фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
🔷Қабулда Данғара тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этдилар.
🔷Дастлаб туман ҳокими туман Кенгаши депутати жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Таптиқасарой ва Боғиш маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ободонлаштириш ҳамда ижтимоий соҳада эришилган натижалар ҳақида ҳисобот бериб ўтди.
🔷Учрашув давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, электр таъминоти, йўл инфратузилмаси, бандлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.
🔷Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.






