Данғара тумани ҳокими томонидан ногиронлиги бўлган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
2026-07-16 10:00:00 / Янгиликлар

Данғара тумани ҳокими томонидан ногиронлиги бўлган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
🔷Учрашувда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, муносиб ҳаёт кечиришлари учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди.
🔷Мулоқот давомида иштирокчиларнинг даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ажратиш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга оид мурожаатлари эшитилиб, ҳар бир мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тегишли чоралар кўриш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
🔷Учрашув якунида ногиронлиги бўлган ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.






