Данғара туманида "Аёллар дафтари"га киритилган ҳамда уй-жойини таъмирлашга муҳтож деб топилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги манзилли ёрдам тадбири ташкил этилди.
2026-07-15 11:10:00 / Янгиликлар

Данғара туманида "Аёллар дафтари"га киритилган ҳамда уй-жойини таъмирлашга муҳтож деб топилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги манзилли ёрдам тадбири ташкил этилди.
🔷Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга манзилли кўмак кўрсатишга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Данғара туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
🔷Тадбирда Данғара тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман Кенгаши раиси иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, муносиб турмуш шароитини яратиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидладилар.
🔷Тадбир доирасида 22 нафар уй-жойини таъмирлашга эҳтиёжманд хотин-қизга қурилиш материаллари топширилди. Мазкур амалий ёрдам уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, уй-жойларини таъмирлаш ҳамда муносиб турмуш кечиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.









