Данғара тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг VII- чақириқ 26-сессияси бўлиб ўтди.
2026-07-10 11:00:00 / Янгиликлар

Данғара тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг VII- чақириқ 26-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияни Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши раиси Дадабоев Қаюмжон Қодирович очиб, олиб борди.
Сессия кун тартибига мувофиқ бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, туман прокурори Бобохонов Акмалжон Ғоппорович томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бозорбоев Жаҳонгир Ҳаётжоновичнинг жорий йилнинг олти ойи давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Латипов Қозимжон Ҳакимжонович бюджет маблағлари тежалиши натижасида бўшаб қолган қўшимча маблағлардан фойдаланиш ҳамда "Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик" жамғармаси маблағларини мақсадли йўналтириш юзасидан маълумот берди.
Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари Ўринова Шаҳнозахон Эгамбердиевна томонидан ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли, самарали ва хавфсиз ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини фойдали машғулотларга жалб қилиш ҳамда иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқаришга қаратилган "Долзарб 90 кун" чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.
Шу билан бирга, туман Кенгаши котибияти мудири Эргашев Икромжон Маҳмуджонович Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши доимий комиссиялари таркибига ҳамда Кенгаш ҳузуридаги Халқпарвар комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида ахборот берди.
Шунингдек, сессияда Данғара туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Холмирзаев Маруфжон Камоловичнинг туман марказий кўчалари бўйидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга шартнома асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш хизматларини кўрсатиш бўйича тўлов тарифларини тасдиқлаш ҳақидаги ахбороти ҳам эшитилди.
Навбатдаги масала юзасидан Данғара туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи Хидиров Лазизжон Алиқўзиевич томонидан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратиш тўғрисида ахборот тақдим этилди.
Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессия якунида масъулларга белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.









