Данғара туманида боғдорчилик соҳасини янада ривожлантириш, самарасиз ва ҳосилдорлиги паст боғларни янгилаш ҳамда замонавий интенсив боғлар барпо этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.
2026-07-08 14:25:00 / Янгиликлар

Данғара туманида боғдорчилик соҳасини янада ривожлантириш, самарасиз ва ҳосилдорлиги паст боғларни янгилаш ҳамда замонавий интенсив боғлар барпо этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.
🔷Семинар Данғара тумани ҳокими раҳбарлигида ўтказилиб, унда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
🔷Семинар бошида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–108-сон Фармонининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
🔷Тадбир давомида самарасиз боғлардаги дарахтларни олиб ташлаш ва улар ўрнида юқори ҳосилдор, экспортбоп навлардан иборат интенсив боғлар ташкил этиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.
🔷Шунингдек, ер майдонларини сифатли тайёрлаш, интенсив агротехнологияларни тўғри қўллаш, томчилатиб суғориш тизимларини кенг жорий этиш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди.






