Данғара туманида Давлат дастури асосида ирригация инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда
2026-06-19 11:30:00 / Янгиликлар

Данғара туманида Давлат дастури асосида ирригация инфратузилмаси такомиллаштирилмоқда
🔷Данғара туманида Давлат дастури асосида ирригация тизимларини модернизация қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
🔷Бугунги кунда Капасарой, Оқжар ва Таптиқсарой маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган 1500 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари, фермер хўжаликлари экинзорлари, аҳоли томорқалари ҳамда ижара асосида фойдаланилаётган ерларни барқарор сув билан таъминлаш мақсадида бетон қопламали ариқ қурилиши ишлари олиб борилмоқда.
🔷Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида суғориш тармоқларида сув йўқотилишининг олди олинади, сувдан фойдаланиш самарадорлиги ошади ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларининг экин майдонларини ўз вақтида ва сифатли суғориш имконияти кенгаяди.
🔷Шунингдек, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини янада ошириш учун мустаҳкам замин яратилади.









