Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
2026-06-18 12:00:00 / Янгиликлар

Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
Данғара туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашув ташкил этилди.
🔷 Учрашувда вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси рахбарлари, туман ҳокими, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
🔷Тадбир давомида ёшларнинг таълим олиши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни қизиқтираётган масалалар муҳокама қилинди.
🔷Шунингдек, ҳар бир ёш билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Ёшлар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилиб, уларни ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.
🔷Учрашув очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда ташаббусларини рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.







