Данғара тумани ҳокимлигида кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳоли ва ташкилотларда ахборот хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.
2026-06-16 10:00:00 / Янгиликлар

Данғара тумани ҳокимлигида кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳоли ва ташкилотларда ахборот хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.
🔷Йиғилишда Данғара тумани ҳокими, Фарғона вилояти кибержиноятларга қарши курашиш бошқармасининг туманлараро бўлими бошлиғи, туман ИИБ бошлиғи, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
🔷Тадбир давомида интернет тармоқлари орқали содир этилаётган фирибгарлик ҳолатлари, банк карталари билан боғлиқ жиноятлар, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, фуқароларни турли алдов схемаларидан огоҳ этиш ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
🔷Мутасаддилар томонидан кибержиноятларнинг янги турлари ва улардан ҳимояланиш чоралари юзасидан тушунтиришлар берилиб, ташкилот раҳбарларига ходимлар ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
🔷Таъкидланганидек, кибержиноятларга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг огоҳлиги ва шахсий маълумотлар хавфсизлигига масъулият билан ёндашиши муҳим аҳамият касб этади. Йиғилиш якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилиб, бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.






