Данғарада тадбиркорлар мурожаатлари тингланди
2026-06-11 11:00:00 / Янгиликлар

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида учраётган муаммо ва таклифларни ўрганиш ҳамда мавжуд масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан Данғара туманида сайёр қабул ташкил этилди.
🔷Мазкур қабулда вилоят ҳокимлиги вакиллари,туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, соҳавий мутасаддилар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.
🔷Қабул давомида тадбиркорлар томонидан ер ажратиш, кредит маблағларини олиш, инфратузилма тармоқларига уланиш, солиқ ва рухсат бериш жараёнлари, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
🔷Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.







